баннер
14 мар 2025
12:02

    Андижонга Хитойдан 100 та электробус харид қилинади

    Андижон шаҳрига Хитойдан 100 та электробус харид қилиниши режалаштирилган.

    Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, Андижон вилоятидаги йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар аҳолига қулай ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш мақсадида автобуслар таркибини янгилашга эътибор қаратмоқда.

    Ҳаракат таркибини янги замонавий автобус ва электробуслар билан тўлдириш, шунингдек, Андижон шаҳрида брутто-шартнома тизимини тўлиқ ишга тушириш мақсадида 100 та электробус харид қилиниши режалаштирилган.

    Шу муносабат билан Андижон вилояти ҳокимлиги, Андижон вилояти транспорт бошқармаси, «Ўзмиллийбанк» АЖ ҳамда салоҳиятли тадбиркорлардан иборат делегация айни пайтда Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

    Делегация аъзолари Lanzhou Guangtong Nev Energy Automobile Co., Ltd ва Guangtong компанияси томонидан электробусларни ишлаб чиқариш жараёни, етказиб бериш хизмати ва бошқа мавзуларда музокаралар ўтказиб шартномалар имзолаш бўйича амалий ишларни олиб бормоқда.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech