Шу сабаб, халқаро экспертлар ҳамжамияти ушбу хавфли ҳолатга қарши курашишда стандартлашган ёндашув ҳамда глобал ҳамкорликни алоҳида аҳамиятга эга, деб ҳисоблайди.
Айнан шу мақсадда ташкил этилган “Angels Initiative” ташаббуси — инсультни тезкор, сифатли ва самарали даволашга қаратилган халқаро платформа ҳисобланади. Ушбу дастур 2016 йилдан буён дунё бўйлаб 7,5 миллиондан зиёд беморга ёрдам кўрсатишга муваффақ бўлган. Ҳозиргача 6000 дан зиёд шифохона ушбу тизим доирасида фаолият бошлаган, 1400 дан зиёд инсульт марказлари ташкил этилгани эса дастурнинг амалиётдаги самарадорлигидан далолат беради.
Андижонда муҳим қадам
2025 йил 1 август куни Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали базасида мазкур ташаббус доирасида илк амалий workshop (амалий семинар) ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош неврологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон Маджидова, шунингдек, Марказий Осиё бўйича “Angels Initiative” координатори Лев Приступюк иштирок этди.
Workshop доирасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинди:
- “Stroke mapping” асосида тезкор логистика ва ташхис йўналишлари;
- NIHSS шкаласи бўйича диагностика амалиётлари;
- Шошилинч ёрдам ва неврология бригадалари учун клиник симуляциялар;
- ТИА ва гипертония бўйича халқаро протоколлар таҳлили;
- TOAST классификацияси, DWI ва КТ асосида инсульт визуализацияси усуллари.
Илмий-амалий ҳамкорликнинг аҳамияти
Бундай тадбирлар ҳудудларда фаолият юритаётган шифокорларнинг билим ва кўникмасини халқаро стандартлар асосида оширишга хизмат қилади. Бу эса инсультга чалинган беморларга ўз вақтида, аниқ ва юқори сифатда тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятини яратади.
Тиббий тажриба, глобал стандартлар ва инновацион ёндашувлар бирлашган ушбу каби тадбирлар мамлакатимизда инсультга қарши курашишда янги босқични бошлаб бермоқда.
ТТДТУ матбуот хизмати
Hamkorlir material









