Ангрен шаҳридаги мактабларда «Телефонсиз мактаб» тизими жорий этилмоқда

    Ангрен шаҳридаги 13- ва 17-сонли умумтаълим мактабларида «Телефонсиз мактаб» тизими жорий этилди.

    Жорий йилнинг февраль ойида Тошкент вилояти ҳокимининг умумтаълим мактаб директорлари билан ўтказган очиқ мулоқотида таълим муассасаларида «Телефонсиз мактаб» тизимини жорий этиш, телефондан фойдаланмаслик таклифи илгари сурилган эди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳам бу борада қатъий белгилаб қўйилган.

    Мазкур қарор ва таклиф ижросини таъминлаш юзасидан, Ангрен шаҳридаги 13- ва 17-сонли умумтаълим мактабларида «Телефонсиз мактаб» тизими жорий этилиб, ўқувчиларнинг эътибори устозлар томонидан берилаётган билимларни янада чуқурроқ эгаллашга қаратилди.

    Шунингдек, ота-оналар кузатув кенгаши билан мактаб маъмурияти ҳамкорликда йиғилиш ўтказилиб, телефондан таълим муассасасида умуман фойдаланмаслик таклифи илгари сурилди ва барча томонидан бирдек маъқулланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates