Ангрендаги телефонсиз мактабга 300 млн сўм пул мукофоти берилди

    Ангрен шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабида «Оталар учрашуви» бўлиб ўтди.

    Учрашувда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, нуронийлар, ўқувчиларнинг оталари, васийлари, педагоглар, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

    Таъкидлаш жоизки, бу галги мулоқот фақат оталар учун очиқ мулоқот шаклида ташкил этилгани билан алоҳида аҳамиятга эга.

    Ушбу мактаб 50 кундан буён янги лойиҳани фаол татбиқ қилиб келмоқда.

    Зойир Мирзаев ўз нутқида бугунги кунда дунёда юз бераётган воқеалар, мамлакатимизда таълим тизимига қаратилаётган эътибор, мактаб ва оила ҳамкорлигининг долзарблиги, фарзанд тарбиясида отанинг ўрнини алоҳида таъкидлади.

    Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев «Телефонсиз мактаб» лойиҳасини фаол қўллаб-қувватлагани учун Ангрен шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директори Зебо Маҳкамовага 300 миллион сўм пул мукофотини топширди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates