Анқарада "Етти пир" зиёратгоҳларининг туризм имкониятлари таништирилди

    Туркия пойтахтида Ўзбекистон туризм салоҳияти ҳамда "Uzbekistan Airways" миллий авиакомпаниясига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

    Тадбирда Туркия маданият ва туризм вазирлиги, Саёҳат агентликлари иттифоқи, Анқара шаҳри губернаторлиги ҳамда 150 дан ортиқ туристик агентликлар вакиллари иштирок этди.

    Иштирокчилар диққатига "Табаррук зиёрат" туризми концепцияси, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Бурҳонуддин Марғиноний каби йирик уламоларнинг ислом дунёсидаги ўрни ҳақида маълумот ҳавола этилиб, "Етти пир" зиёратгоҳларининг туризм имкониятлари таништирилди.

    Шу билан бирга, тадбир доирасида "Uzbekistan Airways" миллий авиакомпаниясининг жорий йил 4 ноябрь кунидан бошлаб Тошкент ва Анқара шаҳарлари ўртасида йўлга қўйилган авиапарвозлари хусусида, шунингдек, Туркиядан мамлакатимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун яратилган имкониятлар ҳамда қулайликлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим қилинди.

    Тадбир якунида мамлакатимизда туркиялик сайёҳлар сонини кўпайтириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates