Бугун Куала-Лумпур марказидаги энг гавжум чорраҳада, Малайзиянинг сайёҳлар энг кўп келадидан машҳур «Petronas Twin Towers» эгизак миноралари рўпарасидаги катта экранда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва замонавий архитектурасига бағишланган видеолавҳалар намойиши бошланди. Мамлакатимиз ҳақида видеоматериаллар бир ҳафта давомида ушбу экран орқали кўрсатилади.
Ушбу намойиш, шубҳасиз, Малайзия жамоатчилиги ва Куала-Лумпур шаҳридаги кўплаб хорижий меҳмонлар ўртасида ўзбек маданияти ҳамда мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб этишга ҳам хизмат қилади.