Анқарадаги теракт қурбонлари сони 5 кишига етди, 22 киши яраланди

    Анқарадаги TUSAS аэрокосмик компанияси объектига ҳужум қурбонлари сони 5 кишига этди, 22 киши жароҳат олди.

    Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилди, дея хабар беради Haberturk.

    “Террорчилик ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони беш нафарга етди, жами жароҳатланганлар сони 22 кишини ташкил этди, улардан уч нафари шифохонадан чиқарилди”, деди вазир эфирда.

    Унинг сўзларига кўра, ҳужумга мамлакатда фаолияти тақиқланган Курдистон ишчилар партияси алоқадор бўлиши мумкин.

    Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг айтишича, террорчиларнинг шахси ва уларнинг қандайдир ташкилотга алоқадорлиги ҳақидаги маълумотлар шахсни аниқлаш ишлари якунланганидан кейин оммага эълон қилинади.

    23 октябрь куни кечқурун авиацияни лойиҳалаш ва модернизация қилиш билан шуғулланувчи TUSAS бош қароргоҳига кираверишда иккита портлаш содир бўлди ва отишмалар бошланди. Ҳужумда икки жангари: бир эркак ва бир аёл иштирок этган. Уларнинг иккаласи ҳам йўқ қилинди.

    Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған БРИКС саммитида қатнашиш учун Қозон шаҳрида бўлиб турибди. Эрдоған терактга изоҳ берар экан, ҳужум “тўлиқ мустақил Туркия”га қарши қаратилганини, Анқара террорчилик таҳдидларига қарши курашни давом эттиришини айтди, деб хабар беради centralasia.media.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates