Анталияда фуниклёрда носозлик юз берди: оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди

    Анталияда (Туркия) фуникулёрнинг носозлиги оқибатида бир нафар Туркия фуқароси ҳаётдан кўз юмди. Яна 184 киши баландликдаги кабиналарда қолиб кетган.

    Бу ҳақда шаҳар ҳокими Мухиттин Беджек маълум қилди.

    Кабинанинг баландликдан тушиб кетиши оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди. Воқеа гувоҳларидан бирининг айтишича, воқеа содир бўлишидан олдин у портлашга ўхшаган овозини эшитган, шундан сўнг фуниклёр силкина бошлаган.

    Шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, кабиналардаги одамлар Айдин, Бурса ва Баликесир вилоятларидан Анталияга учиб келадиган вертолётлар ёрдамида қутқаради. Ерга нисбатан яқинроқ масофада бўлган одамлар аллақачон эвакуация қилинган.

    ОАВ хабарига кўра, етти киши жароҳатланган. Улар орасида икки нафар бола ҳам бор, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates