АҚШ билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳаларга хусусий инвестициялар жалб этилади

    Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов АҚШнинг Глобал инфратузилма ва инвестициялар бўйича ҳамкорликнинг махсус координатори вазифасини вақтинчалик бажарувчиси Ҳелаине Матз билан учрашди.

    Суҳбат давомида томонлар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, геология ва рақамлаштириш лойиҳаларига хусусий молиялаштиришни жалб этиш масалаларини муҳокама қилди.

    Ушбу ташаббус 2022 йил июнь ойида бўлиб ўтган G7 саммитида АҚШ томонидан илгари сурилган. Мақсад ривожланаётган мамлакатларда сифатли инфратузилмани ривожлантириш учун инвестицияларни сафарбар этишдир.

    Ташаббус доирасида Қўшма Штатлар грантлар, федерал молиялаштириш ва хусусий сектор сармояларини жалб этиш орқали беш йил давомида 200 миллиард долларгача, G7 мамлакатлари эса 600 миллиард долларгача маблағ ажратади. Ташаббусни амалга оширишда Жаҳон банки ва BlackRock, Brookfield, Global Infrastructure Partners каби хусусий сармоя компаниялари иштирок этяпти.

    Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли долзарб масалалари, жумладан, инвестициялар киритиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича конструктив фикр алмашилди.

    Учрашув якунида икки томонлама муносабатларнинг барча муҳокама қилинган йўналишлари бўйича ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга тайёрлик билдирилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates