АҚШ билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган масалалар муҳокама этилди

    Жорий йил 7 октябрда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов АҚШ Савдо вазири ёрдамчиси ўринбосари Д.Де Фалько билан учрашди.

    Томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли икки томонлама масалаларни муҳокама қилдилар.

    Бўлажак қўшма тадбирларнинг ташкилий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Улардан асосийлари: норасмий виртуал савдо мулоқотини ташкил этиш ва ўзаро бизнес миссияларини ўтказиш. Шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро водород дастурида иштирок этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

    Геология ва металлургия, кимё, тўқимачилик саноати соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама этилди. Ўзбекистон маҳсулотларининг АҚШ бозорларига чиқишини кенгайтириш имконини берувчи Имтиёзлар тизими (GSP)ни тиклаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

    Америка томони маҳаллий корхоналарнинг халқаро маркетинг ва экспортни диверсификация қилиш соҳасидаги малакасини ошириш бўйича Ўзбекистоннинг SABIT дастурида иштирок этишига техник ва консалтинг ёрдамини кўрсатишга тайёрлигини билдирди, бу эса “Made in Uzbekistan” миллий бренди янада тарғиб этилишига хизмат қилади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Тижорий ҳуқуқ ва тараққиёт дастури (CLDP)даги иштироки масалалари ҳам муҳокама этилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати .

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates