АҚШ Давлат департаменти вакили хотин-қизлар ва гендер тенглик борасидаги ишларни юксак баҳолади

    Халқаро ҳамкорлик 31 август 2022 2218

    Жорий йил 30 августда Олий Мажлис Cенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Қодирхонова мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШ Давлат департаментининг Аёллар ишлари бошқармаси режалаштириш бўйича директори Кристин Борганьен билан учрашди.

    Учрашувда гендер тенгликни таъминлаш бўйича ҳамкорлик ва истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.

    Мулоқот давомида меҳмон мамлакатимизда гендер тенгликни, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ижтимоий- иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан батафсил таништирилди.

    Ўз навбатида, К.Борганьен мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.

    Учрашувда томонлар келгусида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро келишувга эришдилар.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates