АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Тошкентда ТИВ раҳбарияти билан учрашди

    Сиёсат 1 март 2023 1356

    1 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Тошкентда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди.

    Бугун АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида у Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бошчилигидаги расмийлар билан музокара ўтказди.

    Бахтиёр Саидов ўз сўзида Блинкеннинг Ўзбекистонга илк ташрифи икки томонлама кенг миқёсдаги муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади. «Икки ҳафта олдин, 19 февраль куни биз Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 31 йиллигини нишонладик. Ўтган йиллар давомида ҳамкорлигимиз икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлигимизнинг барча йўналишларида, жумладан, «C5+1» лойиҳаси доирасида ҳам сезиларли даражада ривожланди.

    Биз АҚШ маъмурияти президент Мирзиёевнинг Ўзбекистондаги самарали бошқаруви, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қўшниларимиз билан яхши ва дўстона муносабатларни чуқурлаштиришга қаратилган ислоҳотлар дастурини доимий қўллаб-қувватлаб келаётганини юксак қадрлаймиз. Мен бугунги конструктив муҳокамаларимизни ҳамда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий йўналиш, савдо ва сармоя, фан-техника, таълим ва инсон тараққиёти соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг умумий устувор йўналишларини интиқлик билан кутаман», — деди у.

    Ўз навбатида, АҚШ давлат котиби меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирар экан, «Тошкентда бўлиш жуда ёқимли» эканини таъкидлади. «Бахтиёр, кеча сиз билан хайрлашиб Остонадан жўнаб кетдим, бу ерга етиб келганимда эса саломлашиш учун самолёт ёнида турганингизни кўрдим. Сиз бу ерга биздан олдин етиб келганингиз — сеҳрли муваффақият», — деди у.

    Блинкен ўз сўзида Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастурини юқори баҳолади ва икки томонлама ҳамкорлик ривожланаётганини қайд этди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates