АҚШ Молия вазирлиги рақамли доллар ишлаб чиқмоқда

    Айни пайтда ишчи гуруҳ тузилган.

    АҚШ Молия вазирлиги марказий банкнинг рақамли валютасини яратишга ёрдам берадиган технология устида ишламоқда, дея хабар бермоқда The Hill нашри.

    АҚШ молия вазири ўринбосари Нелли Лян чоршанба куни Байден маъмуриятининг рақамли валютани жорий этиш режаси ҳақида янги маълумотларни тақдим этди.

    АҚШ Федерал захира тизими (FZT) агар Конгресс рухсат берган бўлса, оддий доллар билан бир қаторда рақамли долларни чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда.

    Айни дамда қонунчилар ва сиёсатчилар бу ташаббусни муҳокама қилмоқда. Унда Ғазначилик, FZT ва Оқ уй идораси, Иқтисодий маслаҳатчилар кенгаши, Миллий иқтисодий кенгаш ва Фан ва технология сиёсати бошқармаси иштирок этмоқда. Айни пайтда ишчи гуруҳ тузилган. Унинг таклифи АҚШда рақамли долларни амалга ошириш бўйича сиёсий қарор қабул қилишда муҳим рол ўйнайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates