АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

    Ҳарбий 15 декабр 2022 2167

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазири ўринбосари Колин Кал билан музокаралар ўтказди.

    Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлигининг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

    Суҳбат чоғида АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари жорий йилда нишонланган икки томонлама муносабатлар тарихидаги муҳим саналар, хусусан, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги, стратегик шериклик муносабатларининг 20 йиллиги ва Миссисипи штати билан ҳамкорлик дастурининг 10 йиллиги билан табриклади.

    Бундан ташқари, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, халқаро терроризм, уюшган жиноятчилик, қурол-яроғ ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

    АҚШ томони Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ишонч, шериклик ва яхши қўшничилик муҳитини яратиш, минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон ва АҚШнинг Афғонистондаги вазият кескинлашувига йўл қўймасликдан ўзаро манфаатдорлиги қайд этилди.

    Махсус операциялар кучлари бўлинмаларини тайёрлаш, қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги, ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликни давом эттириш, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ва АҚШ Мудофаа вазирлигининг етакчи ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates