АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

    Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Козихонова АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) делегацияси билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-ҳуқуқий соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хусусан, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича қўшма ташаббус ва дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Сенатор томонидан мамлакатимизда тадбиркорликни, айниқса, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратилаётган қулай шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди. Аёллар тадбиркорлиги соҳасида сон ва сифат жиҳатдан ўсиш кузатилаётгани, уларнинг иқтисодий фаоллиги ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

    Делегация аъзолари Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар, хотин-қизлар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолаб, АҚШ Савдо вазирлигининг CLDP дастури бу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

    Суҳбат чоғида аёлларнинг тадбиркорликдаги иштирокини қўллаб-қувватлаш, иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақида ҳам фикр билдирилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates