АҚШда полиция 13 ёшли болани отиб қўйди

    Шу йилнинг 28 июнь куни АҚШнинг Нью-Йорк штатида полиция 13 ёшли болани ўғирликда гумон қилиб отиб ўлдирди

    Бу ҳақда Aljazeera хабар берди.

    Қайд этилишича, пайшанда куни Нью-Йорк штати полицияси ходимлари кўчада ўғирликда гумон қилинаётган шахсларга ўхшаш икки нафар болани тўхтатган. Шунда болалардан бири полициядан қочиб кетган. Қочиб кетган боланинг қўлида эса Glock 17 Gen 5 тўппончасига ўхшаш қурол бўлган. Унинг ортидан қувган полициячиларга ўзининг қўлидаги ўйинчоқ пистолетни худди ўқ узаётгандек қаратган.

    Оқибатда полиция ходимлари болага қарата ўт очиб, уни ўлдирган. Текширувлар натижасида эса боланинг қўлидаги қурол Glock 17 Gen 5 тўппончасига ўхшаш қурол экани аниқланган.

    Бола полиция ходимлари томонидан тезда касалхонага олиб борилган. Амммо кўрсатилган тиббий кўрикларга қарамай вафот этган.

    Маълумотларга қараганда, бола Мянмадан келган муҳожирлар оиласидан бўлган. Маҳаллий полиция Glock 17 Gen 5 белгилари ва серия рақамларига эга бўлган тўппонча нусхаси суратларини эълон қилган. Улар вазиятни ўрганиб, тергов натижаларини очиқлашга ваъда берди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates