Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Жо Байден билан телефон орқали суҳбатлашди

    Корея Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Хан Дук Су АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали икки томонлама иттифоқ ва Корея ярим оролидаги вазиятни муҳокама қилди.

    Бу ҳақда Жанубий Корея бош вазири девонида хабар берилди.

    “Ҳукумат ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсатини давом эттиради, АҚШ билан иттифоқни иккиланмасдан қўллаб-қувватлашда давом этади ва уни ривожлантириш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширади”, деб таъкидлади Хан Док Су. “Ҳозир Шимолий Кореядан таҳдид кучайиб бораётган, Россия Федерацияси ва Шимол ўртасидаги ҳамкорлик жиддийлашиб бораётган бир шароитда иттифоқнинг мудофаа қобилиятини сақлаб қолиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим экани қайд этилди”, дея Хан Док Сунинг сўзларидан иқтибос келтирди расмийлар.

    АҚШ президенти Хан Док Суга қўнғироқ учун миннатдорчилик билдирди ва Корея Республикасида демократия барқарорлигини юқори баҳолади. У АҚШ ўз иттифоқчисини ҳимоя қилишга тайёрлигига ишонтириб, Сеул билан икки томонлама иттифоқ, АҚШ, Корея Республикаси ва Япония ўртасидаги уч томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга ваъда берди.

    14 декабр куни Корея Республикаси парламенти ҳарбий ҳолат жорий этилгани сабабли президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди. Унинг ваколатлари Конституциявий суднинг депутатларни қўллаб-қувватлаши ёки уни лавозимга қайта тиклаши мумкин бўлган қарорига қадар тўхтатилди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates