Канада АҚШга энергия экспортини қисқартириш билан таҳдид қилди

    Канаданинг аҳолиси гавжум Онтарио вилояти раҳбари Даг Форд, агар Вашингтон Канададан келадиган товарларга 25 фоизлик бож жорий қилса, АҚШга энергия таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди.

    Канада ОАВларининг хабар беришича, Канада бош вазири Жастин Трюдо бошчилигидаги мамлакатнинг ҳудудлар етакчилари Канададан АҚШга экспорт қилинадиган маҳсулотларга 25 фоизлик божхона тўлови қўлланилиши таҳдидига қарши чора-тадбирлар режасини тайёрлаш учун йиғилди.

    “Биз Мичиган, Нью-Йорк штати ва Висконсингача бориб, уларнинг электр энергиясини узамиз. “Мен бу содир бўлишини хоҳламайман, лекин менинг биринчи вазифам Онтариони, онтарияликлар ва умуман канадаликларни ҳимоя қилишдир, чунки биз энг катта вилоятмиз”, деди Форд.

    Ўз навбатида, Канада бош вазири ўринбосари Христя Фриланд “АҚШнинг адолатсиз тарифларига Канаданинг кучли жавобини” ваъда қилди ва Канада металлар ва муҳим минералларга нисбатан жавоб чораларини кўришини айтди.

    Аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп агар Канада ва Мексика АҚШ чегаралари орқали гиёҳванд моддалар ва мигрантлар оқимини тўхтатмаса, барча товарларга 25 фоизлик божлар жорий этиш билан таҳдид қилган эди, деб хабар беради aa.com.tr.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates