Бу ҳақда Пентагон баёнотида айтилади.
“Яқинда Флорида штатидаги Канаверал бурнидаги АҚШ коинот кучлари базасидан ядровий бўлмаган гипертовушли ракетанинг комплекс парвоз синови муваффақиятли ўтказилди”, дейилади хабарда.
Унинг учирилиши айнан қачон амалга оширилгани номаълум.
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари котиби Карлос дель Торо Флоридадаги ракета учирилишини “Вашингтонда мавжуд бўлган энг илғор қурол тизимларидан бирини яратишдаги муҳим босқич” деб атади.
Dark Eagle мажмуаси Lockheed Martin корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган. Тахминларга кўра, ракета соатига 6 000 километрдан юқори тезликка эриша олади, унинг лойиҳа масофаси эса 2 775 километрдан ошади, деб хабар беради report.az.