Шамол электр станцияси Даниянинг Orsted ва Американинг Eversource Energy компаниялари томонидан қурилган бўлиб, Германиянинг Siemens Gamesa компаниясининг умумий қуввати 132 МВт бўлган 12 та шамол генераторига эга. Бу 70 мингдан ортиқ оилани электр энергияси билан таъминлаш учун етарли.
Губернатор Кэти Хокул станция 35 миля (56 километр) узоқликдаги Лонг-Айленд электр тармоғи учун тоза энергия ишлаб чиқаришни бошлаганини айтди.
Қайд этилишича, Orsted ва Eversource баҳорда Revolution Wind шамол хиёбонида иш бошлайди – Род-Айленд ва Коннектикут электр тармоқлари учун саноат миқёсидаги биринчи денгиз шамол электр станциясига айланади. У келгуси йилда очилиши режалаштирилган бўлиб, South Fork Windдан беш баравар кучлироқ бўлади, деб хабар беради korrespondent.net.