“Аргументы и факты» газетасида юртимиз туризм салоҳиятини мадҳ этувчи мақола чоп этилди

    Россиянинг оммабоп “Аргументы и факты» ҳафтаномаси газетаси веб-сайтида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола эълон қилинди.

    Сергей Зайцев қаламига мансуб ушбу мақола муқаддимасида Ўзбекистон ҳар йили кўплаб сайёҳларни жалб қилаётгани таъкидланган. Республика нафақат диққатга сазовор жойларнинг ўзига хос архитектураси туфайли, балки бетакрор анъаналари ва маданияти учун ҳам Шарқ дурдонаси деб аталади, дейилади нашрда.

    «2023 йилнинг ўтган етти ойида Ўзбекистонга 3,7 миллион хорижлик сайёҳлик мақсадида келган. Мамлакатга келган меҳмонларнинг асосий қисми Россия, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келади, — дея қайд этилган материалда. — Ўзбекистон ўзининг бой тарихи, маданияти ва табиий диққатга сазовор жойлари билан Марказий Осиёдаги энг жозибали сайёҳлик йўналишидир”.

    Нашрда Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлари ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилгани таъкидланган. Бироқ, мамлакатнинг Тошкент, Қўқон, Андижон, Шаҳрисабз каби шаҳарларига ҳам ташриф буюриш учун жуда кўп сабаблар бор.

    «2019 йилда туризм соҳани ривожлантириш ва қулай шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Ўша йили давлат раҳбарининг тегишли фармони имзоланиб, унда 65 та тадбирни ўз ичига олган “Йўл харитаси” тасдиқланди, — маълум қилган муаллиф.- Жумладан, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг” дастурини амалга ошириш жараёнида маҳаллий сайёҳлар сонини 12 миллиондан, чет эллик сайёҳлар сонини эса 9 миллиондан ошириш режалаштирилган”.

    У, шунингдек, сайёҳлар орасида энг машҳур шаҳарлардан бири — Самарқанд ҳақидаги муҳим маълумотларни ҳам муштарийлар эътиборига тақдим қилган.

    “Самарқанд мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри. Унинг архитектурасида форс, турк ва мўғул услублари элементлари мужассамлашган. Кейинги йилларда бу ерда тарихий обидаларни тиклаш ва асраб-авайлаш бўйича жуда кўплаб ишлари олиб борилди. Шунингдек, янги музейлар, диққатга сазовор жойлар очилди. 2021 йилда янги аэропорт, 2022 йилда эса “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуаси фойдаланишга топширилди”,- деб ёзган Сергей Зайцев.

    “Аргументы и факты» газетаси сайтида жойлаштирилган мазкур мақолада, шунингдек, Самарқандда шу йил Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг юбилей сессияси бўлиб ўтгани, Фарғона вилояти Риштон тумани ва Хива шаҳрининг сайёҳлик имкониятлари ҳақидаги муҳим маълумотлар қаламга олинган, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates