Арктик турдаги дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш бошланди

    Жорий йилнинг октябр ойидан бошлаб "Uzbekistan GTL" заводида ўта паст ҳароратларга бардошли арктик турдаги GTL дизель маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

    Бу турдаги ёнилғини ҳар қандай аномал совуқларда ҳам ишлатиш мумкин эканлиги қайд этилмоқда.

    Таъкидланишича, совуқ кунлар бошланиши олдидан корхонада арктик турдаги GTL дизель маҳсулотлари ишлаб чиқариш режимига ўтилган. Муҳим жиҳати, ўта паст ҳароратларга бардошли ёнилғини ишлаб чиқаришда дизель маҳсулотларига фақатгина кимёвий қўшимчалар қўшиш эвазига эмас, балки Isodewaxig реакторларида уларнинг структурасини ўзгартириш орқали ҳам эришилмоқда.

    — Дизель маҳсулотлари мавсумийлигига қараб ёзги, қишки ва арктик турларига бўлинади,-дейди заводнинг марказий лоборатория ходими Нурхон Нуриллаев. — Белгиланган стандартлар талабига кўра, ёзги ёнилғи ҳаво ҳарорати минус 5 даражагача, қишкиси - минус 32 даражагача, арктик турдагиси эса минус 47 даражагача бўлса ўз хусусиятини йўқотмайди. Бу ерда ўтган ойдан бошлаб ишлаб чиқарилаётган синтетик GTL дизель маҳсулотлари эса ҳатто минус 50 даража совуқда ҳам ўз ҳолатини барқарор сақлаб қолади.

    Айни кунларда корхона истеъмолчиларга арктик турдаги GTL дизель маҳсулотларини сотишни бошлаган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates