Синтетик дизель ёнилғисининг нархи пасаймоқда

    Саноат 29 август 2022 1447

    Байрам арафасида ЎзРТХБ орқали сотувга чиқариладиган синтетик дизель ёнилғисининг 1 тоннаси бошланғич нархи 14 504 378 сўмгача арзонлаштирилиши белгиланди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, «Uzbekistan GTL» заводида синов режимидан тўлиқ иш режимига ўтиш ишлари бошлангани сабабли маҳсулот ишлаб чиқариш хажмлари босқичма-босқич ортмоқда.

    Бугунги кунга қадар биржа савдолари орқали истеъмолчиларга 35,0 минг тоннадан ортиқ синтетик дизель ёнилғиси 1 тоннаси 15,5 млн сўмдан 18,9 млн сўмгача сотилди ва ўз вақтида етказиб берилди.

    Жорий йил июнь ойида бир кунда 800,0 тонна синтетик дизель ишлаб чиқарилган бўлса, сентябрь ойида ушбу кўрсаткич 1 400,0 тоннагача ортиши кутилмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш орқали маҳсулот таннархини камайтирилишига эришилмоқда.

    «Uzbekistan GTL» заводининг асосий мақсадларидан бири бўлган республика ички истеъмолчиларига юқори сифатли дизель ёнилғисини паст нархларда етказиб беришни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида жорий йил 29 августдан бошлаб ЎзРТХБ орқали сотувга чиқариладиган синтетик дизель ёнилғисини 1 тоннаси бошланғич нархи 14 504 378 сўмгача арзонлаштирилиши белгиланди.

    Келгусида завод томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмлари ортиши натижасида уларнинг таннархи ва мос равишда биржа савдоларига қўйиладиган бошланғич нархлари ҳам босқичма-босқич пасайиб боришига эришилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates