GTL заводида ишлаб чиқарилган синтетик дизелнинг Европага экспорти йўлга қўйилди

    Энергетика 12 сентябр 2023 963

    Хабарингиз бор, Қашқадарёда бўлиб ўтган пресс турда “Uzbekistan GTL” заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган “premium” тоифада таснифланувчи синтетик дизель маҳсулотини Европа ва бошқа чет эл давлатларига экспорт қилиш жараёнлари бошланиши ҳақида маълумот берилган эди.

    Яқинда ўтказилган танлов натижаларига кўра, имзоланган экспорт шартномаси шартларига мувофиқ, жорий йил сентябрь ойидан бошлаб йил якунига қадар 100 минг тонна синтетик дизель ёқилғисини Европа ва бошқа чет эл давлатларига етказиб берилиши белгиланган.

    Шу муносабат билан, жорий йил 11 сентябрда “Uzbekistan GTL” заводидан синтетик дизелнинг биринчи партияси юкланиб, Грузия орқали Европага экспортга жўнатилди.

    Эътиборлиси шундаки, экспорт қилинаётган синтетик дизель нархи ички бозорга биржа савдо платформалари орқали етказиб берилаётган нархга нисбатан юқори ва рақобатбардош нархларда сотувлари амалга ошириляпти.

    Таъкидлаш жоизки, “Uzbekistan GTL” заводида 2023 йилда “Евро-6» тоифасидаги 1 миллион тоннадан ортиқ экологик тоза, юқори сифатли ва миллий ва халқаро стандартларга тўлақонли жавоб берадиган синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш режалаштирилган.

    Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати ички бозорнинг юқори сифатли дизель ёқилғисига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш имконига эга. “Uzbekistan GTL” маҳсулотлари ҳар куни ички бозор учун “ЎзРТХБ” АЖнинг савдо майдончаларига узлуксиз тарзда жойлаштирилиб келиняпти.

    GTL дизелини экспортга етказиб бериш ҳеч қандай чекловларсиз амалга ошириляпти, деб хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates