“Uzbekistan GTL” заводида авиакеросин ишлаб чиқариш режалаштирилди

    Саноат 1 сентябр 2022 1599

    “Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари синтетик ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши ҳолати ўрганиш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводида бўлди.

    Ишчи гуруҳ заводининг марказий бошқарув биносида жойлашган замонавий бошқарув панеллари орқали заводдаги ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон эксплуатация қилиш технологик тизими билан яқиндан танишди.

    Заводнинг марказий лабораторияси биносида жойлашган замонавий қурилма ва асбоблар орқали заводда ишлаб чиқарилаётган “GTL” дизел ёқилғиси Euro-6 (ЕN15940) Европа экологик стандарти ва “O'zDSt EN 15940:2022” миллий стандартининг юқори талабларига жавоб беришини тизимли ва доимий равишда олиб бориладиган лаборатория таҳлил жараёнлари билан яқиндан танишиб чиқилди.

    Ҳозирги кунда Uzbekistan GTL заводида тўлақонли равишда маҳаллий ва халқаро талабларга жавоб берадиган синтетик дизель маҳсулоти ишлаб чиқарилиб келинмоқда ва истеъмолчиларга мунтазам етказиб берилмоқда.

    Бошқарув раисинг топшириғига асосан, кейинги босқичда синтетик авиакеросин ишлаб чиқариш жараёнларини жаддалаштириш ва халқаро стандарт (ASTM D-7566) ҳамда техник талабларига мос бўлган синтетик авиакеросин ишлаб чиқаришни бошлаш бўйича топшириқлар берилди.

    Бунинг учун ҳозирда асосий технологик қурилмаларининг ишлаб чиқариш режимлари ташриф буюриши режалаштирилган лицензиар “Сасол” ва “Шеврон” компаниялари вакиллари билан биргаликда якунлаш бўйича кўрсатмлар берилди.

    Ташриф якунида, масъулларга синтетик ёнилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши узлуксизлигини таъминлаш, истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб берилиши тўлиқ ҳамда доимий назоратда бўлиши кераклиги таъкидланди.

    Эслатиб ўтамиз, GTL заводида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газ қайта ишланиб, 1,5 млн тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates