Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ярим синтетик дизел ёқилғисининг нархи бир тонна учун 13 488 974 сўмдан 11 673 687 сўмгача пасайтирилишини мааълум қилди.
"GTL" дизел ёқилғиси “Евро-6” стандартининг Европа сифат даражасига жавоб берадиган замонавий ва юқори сифатли ёқилғидир.
"GTL" дизели “Евро-4” ва ундан юқори стандарт ёнилғида ишлайдиган енгил автомобиллар ва юк машиналари, шунингдек, маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган катта габаритли ва махсус дизел ёнилғили транспорт воситалари учун идеал тарзда мос келади.