Арманистон Озарбайжон томонидан ўққа тутилиши оқибатида ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлганини маълум қилди

    Арманистон Мудофаа вазирлиги ўзининг Telegram-саҳифасида Озарбайжон томонидан ўққа тутилиши оқибатида чегарада икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини маълум қилди.

    Аввалроқ Озарбайжон ва Арманистон 12 февраль оқшомида ўқ отганликда бир-бирини айблаб, жароҳатланганлар борлигини билдирган эди.

    “Озарбайжон Қуролли кучларининг Неркин Ханда (Сюник вилояти) йўналишида ўққа тутилиши натижасида дастлабки маълумотларга кўра, Арманистон томонидан икки киши ҳалок бўлган ва яраланганлар бор”, дейилади Арманистон департаменти баёнотида ҳамда қўшимча маълумот берилишини маълум қилинди.

    Душанба куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон Қуролли кучларини ўз ҳудудини ўққа тутганликда ва бир нафар аскарни яралаганликда айблади, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates