Бир нечта мурожаатлар ҳал этилиб, жумладан, тез тиббий ёрдам машиналарини янгилаш зарурлиги ва бунга амалий ёрдам кўрсатилиши сўралган масала ечими бугун кўплаб инсонларга қувонч улашмоқда.
Президентимизнинг тиббиёт соҳасини ривожлантиришдаги ислоҳотлари ортидан Андижонга ажратилган 45 та тез ёрдам машиналаридан 5 таси, вилоят раҳбари топшириқларига асосан Асакадаги ШТЁБга олиб келинди ва фойдаланишга топширилди.
Мазкур “Volkswagen Caddy” русумли автомобиллар тез ёрдам учун керакли ускуналар билан тўлиқ таъминланган. Сарфи тежамкор, беморга тегишли ёрдамни кўрсатишда замонавий қулайликларга эга.
Ушбу транспортлар ҳозирда фаолият кўрсатаётган “Damas” автомашиналари ўрнига алмаштирилади ва барча ҳудудларга тақсимлаб берилади.