Асли ўзбекистонлик тадбиркор Криштиану Роналдуга соат совға қилди

    Биласизми? 27 январ 2023 10457

    "Jacob & Co" бренди асосчиси ўзбекистонлик Жейкоб Арабо (асл исм-фамилияси Ёқуб Арабов) ҳисобланади.

    Португалиялик футболчи Криштиану Роналду қимматбаҳо совға қабул қилиб олди. Унга қуйидаги расмда акс этган ажойиб соатни "Jacob & Co" бренди топширган.

    "The Sun" нашрининг хабар беришича, соатнинг нархи 630 минг фунт стерлингга тенг. У яшил рангда бўлиб, Криштианунинг Саудияга кўчиб ўтгани муносабати билан шу рангда ишлаб чиқарилган.

    "Jacob & Co" бренди асосчиси ўзбекистонлик Жейкоб Арабо (асл исм-фамилияси Ёқуб Арабов) ҳисобланади.

    Маълумот учун, Криштиану Роналду бу бренднинг доимий мижози ҳисобланади.

    Ёқуб Арабов 1965 йил 3 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган.

    Болалик даврларидаёқ соат таъмирлашга қизиқан Ёқуб ўсмирлик пайтида соатсозга шогирд бўлиб тушган.

    1979 йил Ёқуб оиласи билан Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрига кўчиб ўтади. Кейинчалик эса дунёга маҳшур заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи олмос ҳудуди 47-кўчасида тақинчоқ ишлаб чиқарувчи тадбиркор қўлида ишлайди.

    Орадан вақт ўтиб Ёқуб Манхэттендаги кичик тақинчоқ фабрикасини 8 минг долларга сотиб олади. 3 йил давомида фабрика мижозларга заргарлик буюмлари етказиб бериш билан шуғулланади.

    1986 йилда эса Ёқуб шаҳсий "Diamond Quasar" компанияси ва "Jacob & Co" брендига асос солади ва Манхэттендаги биринчи дўконини очади.

    1990 йилга келиб эркаклар учун биринчи бриллиант тақинчоқларини ишлаб чиқарган компания бўлишга эришади.

    2007 йилда Арабов "Jacob & Co" SA брендининг дунёда такрори йўқ "Quenttin" соатини тақдим этди.

    2013 йилда тақдим этилган Epic SF24 соатлари эса икки вақт зонаси ҳамда 24 шаҳарнинг вақтини бир вақтда кўрсатиб тура олади.

    Яқинда эса Ёқуб дунёни яна бир шов-шувли янгилик билан лол қолдирди. У ўз Instagram саҳифасида дунёдаги энг баланд турар жой биносини Дубайда қураётганини эълон қилди.

    Ҳозирда Арабов дунёга маҳшур инсонлар билан ҳамкорлик қилмоқда, бунга исбот сифатида унинг Instagram'даги саҳифасини келтириш мумкин.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates