Асрий анъаналар давомчилари

    Ўзбекистон Бадиий Академияси ҳамда ҳунармандлар уюшмаси аъзоси, фарғоналик кандакор Зокиржон Ғофуров томонидан яратилаётган дурдона асарлари, ноёб санъат намунали сифатида нафақат юртимизда, балки кўплаб хорижий мамлакатларда ҳам маълум ва машҳур.

    У миллий кандакорлик санъати, хусусан, мис, латунь, мельхиор каби хомашёлардан турфа буюмлар яратиш йўлида самарали меҳнат қилмоқда, изланмоқда. Уста ижодий иш амаллари билан боғлиқ кўплаб намуналар Ўзбекистон ҳунармандчилиги ва амалий санъати энциклопедиясидан ўрин олди.

    Офтоба, патнис, идишлар тўплами, чой идиш, коса, қутилар ясалиш услуби, нозик ва ўзига хос кўринишлари билан эътиборни тортади. Айниқса, араб ёзувли безаклардан моҳирона фойдаланишиши маҳсулотларни яна бежирим ва беназир қилади. Устанинг қўлларида метал гўёки жонлангандек, жимжимадор нақшлар эса унга шарқона ўзига хослик бағишлади.

    – Ҳар бир маҳсулот яратилиши учун мисгардан алоҳида меҳнат, қунт талаб этади, – дейди уста. – Битта оддий мис пиёла тайёр бўлгунча ойлаб вақт сарфлашга тўғри келади. Шу бос хар бир буюм ўзига хос, бир-бирини такрорламайди. Маҳсулотларимиз нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам ўз ўрнини топган.

    Зокиржон ўз ижодий фаолиятини таниқли кандакор уста Мақсудали Мамдалиев қўлида бошлаган. Ғамхўр устоз шогирдига метал ўймакорлигининг барча сир-синоатларини ўргатди.

    Шунингдек, республика рассомчилик билим юрти, Тошкент театр ва рассомчилик институти санъатшунослик бўлимида олган назарий билимлар ёш устанинг ижодий фаолиятини янада кенгайтирди, амалиёт билан мустаҳкамлади.

    Ёш ҳунармандларга кўҳна санъат анъаналарини ўргатиб келаётган моҳир қўллар устахонаси юртимиз ва хориждан келган меҳмонлар билан ҳамиша гавжум, файзли. Бу ҳамкорлик уларни ижодкорлик ва изланишга ундамоқда.

    Расулжон Камолов,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates