Атмосферани миллиардлаб тонна карбонат ангидриддан тозалаш усули топилди

    Копенгаген университети олимларининг маълум қилишича, Гренландиядан олинадиган тошли “ун” атмосферани миллиардлаб тонна ортиқча карбонат ангидриддан халос этиши мумкин.

    Тошли “ун” – Гренландия музликларининг остида парчаланадиган қаттиқ жинсларнинг зарралари. Йилига бир миллиард тоннага яқин бўлаклар ҳосил бўлади, кейинчалик улар эриган сув билан аралашиб, музликлар остидан лой шаклида оқиб чиқади. Олимлар ушбу модданинг табиий захиралари деярли чексиз эканлигини таъкидлашди.

    Кимёвий реакциялар тош кукунини парчалайди ва ҳаводаги CО2 янги карбонат минералларига конденсацияланишига олиб келади. Илгари бу жараён Ерда глобал совишини келтириб чиқарган.

    Янги тадқиқот муаллифлари қишлоқ хўжалиги ерларини тошли “ун” билан қоплашни таклиф қилишди. Унинг ҳар бир тоннаси 250 килограм CО2 ни ўзлаштиришга қодир. Агар Даниядаги барча далаларни тошли “ун” билан қоплашнинг имкони бўлса, 27 миллион тонна карбонат ангидридни ўзлаштириш имконияти юзага келади. Буни мамлакатдаги умумий йиллик чиқиндилар билан солиштириш мумкин.

    Тошли “ун” ҳам самарали табиий ўғит бўлиши муҳим, чунки у озуқа моддаларини ўз ичига олади. Тажрибалар шуни кўрсатдики, у Данияда маккажўхори ва картошка ҳосилдорлигини мос равишда 24 фоиз ва 19 фоизга оширди. Иссиқ иқлим шароитида натижа янада яхши бўлди, дейилади mir24.tv сайтида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates