Бу ҳақда Gilmour Space Technologies дастурчиси маълум қилди.
Учириш 30 июль куни эрталаб Квинсленд шимолидаги Боуен космодромидан амалга оширилди.
“Бугун Eris Австралия ҳудудидан учирилган Австралияда ишлаб чиқарилган биринчи орбитал ракетага айланди – 14 сония парвоз, 23 сония двигателнинг ишлаши. Бу Австралия ракета дастури учун муҳим муваффақиятдир. Жамоа хавфсиз, [парвоз] маълумотлари мавжуд, энди барчанинг эътибори иккинчи синов учирилишида”, дейилади компания хабарида.
Ракета охир-оқибат ерга қулаб тушганига қарамай, компания синовни муваффақиятли деб атади, чунки ракета уча олди. Компания бош директори Адам Гилмур синовдан олдин Bloombergга айнан ана шундай натижани улар муваффақиятли деб ҳисоблашларини айтганди. Ракета бортидаги ягона юк Австралия рамзларидан бири ҳисобланган хамиртурушли Vegemite экстракти асососида тайёрланган паста банкаси эди.
Gilmour Space Technologies компанияси 2015 йилда ташкил этилган ва ўзининг биринчи ракетасини 2023 йилда учиришни режалаштирган эди, бироқ рухсат олишдаги кечикишлар туфайли бу муддат қолдирилди. Компания хусусий сармоядорлар томонидан молиялаштирилади, аммо июль ойида у 3,3 миллион долларлик давлат ёрдамини ҳам қўлга киритди. Eris ракетаси гибрид қаттиқ-суюқ ёнилғидан фойдаланади, баландлиги 23 метр ва юк ташиш оғирлиги 300 килограмм, деб хабар беради oxu.az.








