IEEE Spectrumнинг хабар беришича, CL1 деб номланган қурилма тирик одам нейронларини кремний чипи билан бирлаштириб, ҳужайраларга маълумотни реал вақтда миллисониялик кечикиш билан электр импульслари орқали ўрганиш, мослаштириш ва қайта ишлаш имконини беради.
Қурилма неврология, биотехнология ва касалликларни моделлаштириш бўйича тадқиқотлар учун мўлжалланган. У тери ҳужайраларидан ёки катталар донорларининг қонидан ўстирилган 800 000 тирик нейронни ўз ичига олади. Озиқ моддалар билан таъминлайдиган, ҳароратни тартибга солувчи, суюқликларни тозалайдиган ва чиқиндиларни фильтрлайдиган ўрнатилган ҳаётни таъминлаш тизими туфайли ҳужайралар олти ойгача тирик ҳолатда сақланиб қолади. Компаниянинг бош илмий ходими Бретт Каганнинг сўзларига кўра, CL1 электр импульслари кўринишидаги сигналларни киритиш ва ҳужайраларнинг жавоб реакцияларини кузатиш имконини беради, бу эса тажрибалар учун ёпиқ муҳитни яратишга имкон беради – дори воситаларни текширишдан мияни тадқиқ этишгача.
CL1 машҳур DishBrain прототипининг “вориси” бўлиб, у 2021 йилда стол тенниси ўйнашга ўргатилган. Синовларда унинг нейронлари ўрганиш тезлиги ва самарадорлиги бўйича сунъий интеллектнинг баъзи алгоритмларини ортда қолдирди.
Узоқ муддатда компания энергия тежайдиган, ўзини ўзи бошқарадиган ва барқарор бўлиб қолган ҳолда, маълум вазифаларни бажаришда табиий одам миясидан устун бўлиши мумкин бўлган биомуҳандислик интеллектини ишлаб чиқмоқчи.
Ҳозирда Cortical Labs жамоаси 22 кишидан иборат. Стартапга Австралия, Гонконг ва АҚШдан 11 миллион доллардан ортиқ сармоя жалб қилинган.
Компания қурилмадан фойдаланиш соҳаларини чекламаса-да, харидорлар тегишли лаборатория шароитлари ва одам ҳужайралари билан ишлаш учун этика нуқтаи назаридан рухсатга эга бўлиши керак. “Бу гаражингиздан ишга тушириладиган нарса эмас”, деб таъкидлади Коган.
Дастлабки 115 та CL1 қурилмалари шу ёзда ҳар бири 35 000 доллардан сотувга чиқарилади, деб хабар беради korrespondent.net.








