Австралиялик эксперт Ўзбекистонлик сувчилар билан тажриба алмашди

    Мамлакатимиз аграр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида келган австралиялик эксперт Ханс Кордик Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

    Ханс Кордик кўп йиллар сув хўжалиги соҳасида ишлаганлиги боис Ўзбекистон, хусусан, Тошкент вилояти ирригация тизимида сувдан ресурсларидан самарали фойдаланиш, тежамкор технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди.

    Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Алимбеков тизим фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. Учрашувда асосий эътибор қишлоқ хўжалигида тежамкор суғориш технологияларини жорий этиш масалаларига қаратилди.

    – Ўзбекистонда ҳам Австралия каби сувга талаб юқори экан, – деди Ханс Кордик.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    "Янги Ўзбекистон" мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates