Автобусда ёш болага нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилган эркак ушланди

    Ижтимоий ҳаёт 8 феврал 2025 1405

    Ижтимоий тармоқларда автобусда ёш болага нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    Маълумотларга кўра, шу йилнинг 4 февраль куни Тошкент шаҳридаги йўловчи ташувчи автобусда фуқаро Х.Ғ (1988 йилда туғилган эркак) маст ҳолда бўлиб, вояга етмаган У.И (2012 йилда туғилган ўғил бола) га жинсий тегажоғлик ва боланинг шаънига зид бошқа ноқонуний ҳаракатлар қилган.

    Ушбу ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратига олиниб, Чилонзор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида гумонланувчи Х.Ғ процессуал тартибда ушланди.

    Ҳозирда фуқаро Х.Ғ га нисбатан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси (“Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уясиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш“) билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates