Автомобиллар учун шартнома тузиш вақтинча тўхтатилди — «UzAuto Motors»

    Саноат 4 январ 2023 2124

    UzAutoMotors бугундан шартнома бериш, автомобилларни топшириш ва тўловларни амалга оширишни вақтинча тўхтатди. Компания бу ҳолат 4-5 кун давом этишини билдирди.

    Таъкидланишича, 4 январь санасидан бошлаб UzAuto Motors SAP ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризациясини ўтказилади. Шу муносабат билан, ушбу муддатда контрактация шартномасини тузиш, барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

    Бундан ташқари, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирларинг ўтказилиши муносабати билан UzAuto Savdo иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.

    Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.

    2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин. Шу билан бирга, улар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.

    UzAuto Motors компанияси истеъмолчилардан 4-5 кун давом этиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларни тушунишларини сўраб қолади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates