Автосалондан олинган шартномани бошқага сотиш мумкинми?

    Ижтимоий ҳаёт 9 август 2023 2415

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази мазкур саволга жавоб берди.

    Сўнгги кунларда эса интернетдаги турли платформаларда UzAuto Motors машиналари учун шартнома сотилиши ҳақидаги эълонлар кўпайиб қолди.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказига "Бугунги кунда баъзилар автосалонлардан шартнома олиб, бошқасига маълум бир маблағ эвазига сотмоқдалар. Шу иш жоизми, деган саволга келиб тушди.

    «Йўқ, бу иш шаръан жоиз эмас. Чунки биринчидан, бу ерда бир қарашда шартноманинг ўзи сотилаётганга ўхшаб кўрингани билан, аслида шартнома предмети бўлган машина савдо моли бўлиб, унга қилинадиган тўлов шартнома эгасининг номидан амалга оширилади ва машина ҳам унинг номига чиқади. Яъни сотувчи ҳали қўлига кирмаган машинани устига фойда қўйиб сотади. Бу иш эса, шаръан жоиз эмасдир.

    Кўчар мол-мулкларни савдоси уларни қўлга киритишдан олдин жоиз эмасдир. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлга киритилмаган нарсанинг савдосидан қайтарганлар. Чунки бу савдода сотилган нарса (харидор қўлига етиб боришидан олдин) ҳалок бўлиши, яъни унга талафот етиши мумкинлиги эътиборидан савдо келишуви бузилиши хавфи мавжуд.

    Иккинчидан, машинага тўлов қилаётган шахс шартнома эгасининг номидан тўлов қилгани учун машина ҳам шартнома эгасининг номига чиқади. У нотариал идора орқали харидор номига ўтказиб бермагунича мулк ҳам унинг ихтиёрида бўлади ва харидор алданиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Бу эса шариатда ман қилинган ғарар – алдов устига қурилган савдо ҳисобланади.

    Учинчидан, аксарият ҳолатларда бу каби шартнома сотувчилар бир нечта шартномани қўлга киритиб, уларни сотишга ҳаракат қилади. Масалан, 134 млн 294 минг сўмлик автомашина устига шартномани олиб бергани учун 1200 доллар устама қўяди. Табиийки, бу нарса автоулов нархининг ошишига сабаб бўлади. Сунъий равишда нархларни оширишдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар», – – дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази жавобида.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates