Ахборот истеъмоли маданияти

    “Янги Ўзбекистон” газетасининг шу йил 14 июль сонида олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Юсуф Абсоатовнинг “Ахборот истеъмоли маданияти турли маълумотларга оқилона муносабат демакдир” номли мақоласи чоп этилди. Қуйида уни ўқишингиз мумкин.

    Сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий, ижтимоий тараққиётнинг янги, тарихий ва тадрижий босқичига кўтарилди. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини модернизациялаш даврида халқ билан мулоқот сезиларли даражада ошди.

    Инсон манфаатларини таъминлаш жараёнида очиқлик, шаффофликка алоҳида эътибор қаратилган бу паллада ҳар бир фуқаронинг и нформацион маданиятини шакллантириш ва юксалтириш масаласи ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда. ХХI асрда таълим тизими олдида турган энг долзарб масалалардан бири ҳам таълим олувчининг ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш жараёнини чуқур таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда шу асосда илмий асосланган ўқитиш технологияларини яратишдан иборат.

    Глобаллашув жараёни тобора шиддатли тус оларкан, дунё мамлакатларининг инсон манфаатл арига хизмат қиладиган том маънодаги демократик йўлни танлаб олишга интилиши муттасил кучайиб бораверади. Ушбу жараёнда фуқароларнинг, айниқса, ёшларнинг ахборот истеъмоли маданияти тез ўзгарувчан ахборий жамиятда яхши мослашиш ва самарали таъсир кўрсатишга имкон беради.

    Чунки ахборот истеъмоли маданияти шахс нинг илмий билиш, мустақил таълим олиш, ҳордиқ чиқариш ва бошқа кўринишдаги фаолияти жараёнида пайдо бўлади. Умуман олганда, ахборот истеъмоли маданияти маълумотдан самарали фойдаланишга доир билим ва кўникмалар йиғиндиси бўлиб, зарурий ахборотни компьютер ва интернет тармоғи орқали қидиришнинг турли усулларини ўзида мужассам этади.

    Шунинг учун глобал ахборот тизимидаги хабарларни фильтрсиз қабул қилиш хавфи муттасил кучая боради ва бу ҳолат салбий оқибатларни юзага келтиради. Тадқиқотларга кўра, бугун жаҳонда 3 миллиард киши ёки дунё аҳолисининг 40 фоизи ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланади. Изланишлар одамлар бир кунда ўртача 2 соат вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказаётганини кўрсатмоқда. Мамлакатимизда ҳам кейинги йилларда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш даражаси кескин ошди.

    Улардан миллионлаб фуқароларимиз фаол фойдаланмоқда. Албатта, ахборот хавфсизлигига нисбатан таҳдидларнинг асосий таъсир воситалари сифатида қўлланаётган турли ташвиқот акциялари, мафкуравий тазйиқлар, маданий экспансиялар, дискредитация, дезинформация, туҳмат, эътиборни асосий масалалардан чалғитиш, фактларни манфаат учун бузиб талқин қилиш каби руҳий-информацион таъсирларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик зарур.

    Чунки бу жараёнда барча ишлар оммавий ахборот ва глобал коммуникация воситалари орқали амалга оширилади ҳамда давлатнинг ички сиёсатига ишончсизлик уйғотиш, ички и жтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, мухолиф кайфиятни қўзғаш ҳамда вазиятни к ескинлаштириш мақсад қилиб олинади. Демократик бошқарув, фикрлар хилма-хиллиги ҳолатида бу жараённинг олдини олиш ҳам ўта мураккаб.

    Энг ёмони, тарқатилаётган ахборотнинг ҳаққонийлигини текшириш ҳам ушбу ахборот тарқатилаётган реал вақт оралиғида деярли имконсиз. Шунинг учун ташқи ахборот таъсирларига қарши курашнинг энг самарали усуллари энг муҳим ва йирик таҳдидларга нисбатан умумий ва тўғри муносабатни шакллантиришдан иборат. Бунинг учун ёшларнинг, фуқароларнинг билими ва савиясини, таҳлил қилиш кўникмасини ошириш, жамият ва давлат манфаатларига мос бўлган ва бўлмаган турли ахборотларга оқилона муносабат билдира олиш маданиятини шакллантириш лозим.

    Айнан шу ҳолатда салбий ахборотларнинг ёшлар ва фуқаролар онгига таъсири кескин тушади. Бундай шароитда ахборот истеъмоли маданияти ижтимоий тараққиётга хизмат қилувчи маълумотларни саралаб олишга доир билим, кўникма ва малакани талаб этади. Чунки интернет, глобал тармоқда ахборот шу қадар кўп ва хилма-хилки, бу ҳолат фойдаланувчиларнинг маълумотларни, албатта, танлаши, саралаши ва таҳлил қилишини тақозо этади.

    Мутахассислар маълумотига кўра, интернет орқали тарқатиладиган ахборотнинг 49 фоизи сезиларли даражада зўравонлик ва ёвузликнинг, 57 фоизи ахлоқсизликнинг бевосита ва билвосита тарғиботига хизмат қилади. 25 фоиз ахборот эса ёлғон, тўқима, 31 фоиз маълумот ҳақиқатга тўла мос эмас. Бу ҳолат ёшлар онгу шуурига кучли таъсир этувчи ёт, бузғунчи ғоялар, миллий менталитетимизга зид, зарарли одат ва кўникмалар, текширилмаган ахборотга ҳам бирдек тааллуқлидир.

    Айнан шунинг учун ҳам тарқатилаётган бу каби ахборотларни ёшларнинг тўғридан-тўғри қабул қилаётгани ва унинг оқибатлари барчани бирдек ташвишга солмоқда. Бунинг устига бугун бу жараён ахборот ва маданиятларнинг интеграциялашуви даврида юз бермоқда. Натижада ахборот истеъмоли маданияти умуминсоний маданиятнинг бир қирраси сифатида кўрилмоқда. Унга яхлит тизим сифатида қараш тенденцияси кучаймоқда.

    Айнан ана шу қараш ахборот истеъмоли маданиятининг асл моҳиятини очишга имкон беради. Мамлакатимизда ҳам бу жараён кузатилиб, айниқса, COVID-19 пандемияси даврида жорий этилган карантин тадбирлари туфайли интернет орқали онлайн олиб борилган мулоқотлар ва ахборот алмашинуви фонида яққол кўзга ташланди.

    Таълим тизимида ҳам профессор-ўқитувчилар томонидан давлат таълим стандартига мос барча ўқув материаллари, шу жумладан, маърузалар видео ва ёзма тақдимотлар кўринишида, амалий машғулотлар тақдимотлари, билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш учун вазиятли масала, тест, графикли органайзерлар кўринишида маълумотлар базаси шакллантирилди. Талабаларнинг дарсларда қатнашиши ва ўзлаштириши кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан назорат қилиб борилди. Ўқув жараёнида келиб чиққан баъзи жузъий камчиликлар ўз вақтида тўғриланиб, талабаларга тушунтириш ишлари олиб борилди.

    Мана шу ҳолат олий ўқув юрти талабалари ўртасида ахборот воситаларидан фойдаланиш, ахборот истеъмоли маданияти тушунчаси шаклланишида муҳим туртки бўлди. Энди айнан шу платформалардан ижтимоий- сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни бузишга қаратилган ахборот экспансиясига қарши ҳаракат тизимини барпо этиш, мамлакатимизнинг жаҳон ахборот маконига ва замонавий телекоммуникациялар тизимига интеграциялашувини тезлаштириш имкониятини оширишда самарали фойдаланишимиз лозим.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates