Лавозимни Уэйн Эйридан Женни Кариньянга топшириш маросими 18 июль куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Канада мудофаа штаби бошлиғи генерал Уэйн Эйри 2021 йилдан буён мазкур лавозимда фаолият юритиб келмоқда.
Бунга қадар Женни Кариньян Сурия, Ироқ, Афғонистон ҳамда Босния ва Герцеговинада хизмат қилган ва ўзининг содиқ ва беқиёс хизматлари учун кўплаб мукофотларга, жумладан, “Буюк хизмат” медали ва худди шу номдаги хочга сазовор бўлган, деб хабар беради centralasia.media.