Нигерия Цукерберг компаниясини жаримага тортди

    Нигерия ҳукумати Американинг Meta компаниясини шахсий маълумотлардан фойдаланиш қоидаларини бузгани учун 220 миллион доллар жаримага тортди.

    Бу ҳақда Республика Рақобат ва истеъмолчилар комиссияси бош директори вазифасини бажарувчи Адаму Абдуллаҳи Абужадаги брифингда маълум қилди.

    “Тергов шуни кўрсатдики, компания узоқ вақт давомида эгаларининг розилигисиз шахсий маълумотларни ўзлаштириб, истеъмолчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги стандартларнинг бузилишига олиб келувчи ҳаракатларга йўл қўйган”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Nairametrics ахборот портали. Абдуллоҳийнинг сўзларига кўра, Meta фаолиятида ҳам камситиш амалиёти, ҳам бозордаги ҳукмрон мавқеини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмоқда.

    Нигериянинг бир нечта давлат идоралари иштирок этган тергов 2021 йилнинг майидан 2023 йилнинг декабригача ўтказилди. Регулятор WhatsApp ва Facebook ижтимоий тармоқларининг алгоритмлари ва ишлаш усулларини ўрганиб чиқди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates