Бу ҳақда Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Илмий-Техник ахборот маркази хабар берди.
Талаблар
Танлов икки категория бўйича ўтказилади. Биринчи тоифада аёлларни STEM соҳасига рағбатлантира олувчи ғояга эга барча қатнаша олади, иккинчи тоифа эса фақат аёл-қизлар учун мўлжалланган. Танлов инглиз тилида бўлгани учун номзодлардан инглиз тилини билиш талаб қилинади.
Фойдали томонлари
— Икки категория бўйича ғолибга 50,000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилади;
— Лондондаги тақдирлаш маросимига таклифнома берилади. Лондондаги тураржой, сафар харажатлари ташкилотчилар томонидан қопланади;
— Ғолибларнинг ишлари Nature.com сайтида чоп этилади.
Ариза қабул қилишнинг охирги муддати 8 апрель.