Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва инновацион лойиҳалар майдони

    2025 йил 2 июнь куни Самарқанд шаҳрида  "Кафтимиздаги Буюк Ипак йўли – Ўзбекистон ва Хитой инновация ҳамда тадбиркорлик бўйича ҳамкорлик" халқаро аёллар форуми бўлиб ўтди. 

    Форумда аёлларнинг инновацион ташаббуслари ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

    Ҳозирда аёлларнинг инновацион ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш, уларнинг бизнес имкониятларини кенгайтириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бутун дунёда иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили сифатида эътироф этилмоқда. Тадбиркорликда аёлларнинг фаол иштироки нафақат гендер тенглигини таъминлайди, балки мамлакатлар иқтисодиётига янги ғоялар ва инновацион ёндашувларни олиб киради.

    Буюк Ипак йўли – бу фақат тарихий савдо ва маданий алмашинувлар йўли эмас, балки бу йўл орқали Ўзбекистон ва Хитойнинг инновация, технология ва тадбиркорлик соҳаларидаги ҳамкорлиги мустаҳкамланиб, янги имкониятлар ва истиқболларга эшик очилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий ва маданий ҳамкорлик изчил кенгайиб, янги босқичга кўтарилмоқда. Айниқса, аёллар тадбиркорлиги ва инновацион лойиҳалар икки мамлакат тараққиётида муҳим ўрин тутаяпти.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида “Бир макон – бир йўл” ташаббуси доирасида инфратузилма, технология, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида йирик ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшма дастурлар ҳам стратегик ҳамкорлигимизда устувор йўналишга айланди.

    Ўзаро қабул қилинган муҳим қарорлар эса халқларимиз фаровонлиги ва барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилмоқда.

    Форум Ўзбекистон ва Хитой аёллари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, тажриба ва ғоялар алмашиш, янги имкониятларни очиш учун қулай мулоқот майдони бўлиб хизмат қилади. Икки давлат тадбиркор аёллари ўртасида тўғридан-тўғри шерикликни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларида тажриба алмашиш учун ўзига хос мулоқот майдонини яратишдан иборат.

    Форум доирасида 10 дан ортиқ келишувга эришилди ва махсус Декларация қабул қилинди.

    Форумда Хитой Халқ Сиёсий маслаҳат Кенгашининг 14-чақириқ йиғилиши раисининг ўринбосари, ШҲТнинг қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси раиси Шэн Юэ Юэ хоним ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова маъруза қилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates