Поликистик тухумдон синдроми эндокрин касаллик бўлиб, бир нечта аломатлар ва кўпинча ноаниқ сабаблар туфайли уни даволаш қийин. У гормонал мувозанат ва умумий саломатликнинг бузилишига олиб келади.
Эндиликда мутахассислар ҳужайрадан ташқаридаги пуфакчаларга асосланган терапевтик ёндашувни ишлаб чиқишди. Ушбу молекулалар мезенхимал илдиз ҳужайраларидан олинган бўлиб, улар янгиланиш учун кўплаб бошқа турдаги ҳужайраларга айлана олади.
Натижада бундай ҳужайрадан ташқаридаги пуфакчалар поликистик тухумдон синдромининг ўзига хос белгиси бўлган андроген гормонларнинг ортиқча ишлаб чиқарилишига ёрдам берувчи генларнинг фаоллигини пасайтирди. Мазкур усулда даволаш сичқонларда юқори глюкоза даражасини барқарорлаштиришга ёрдам берди. Тажрибада ҳужайрадан ташқаридаги пуфакчалар қон томирларига ёки тўғридан-тўғри сичқонларнинг тухумдонларига киритилди ва иккала ҳолатда ҳам тухумдонлар фаолияти самарали тикланди, деб хабар беради lenta.ru.