Навоийда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказининг янги биноси очилди

    Марказ биносида психолог хонаси, ижтимоий-мослашув маслаҳатхонаси, ошхона, тикувхона, фитнес, дам олиш хоналари ва 12 ўринга мўлжалланган ётоқхона мавжуд.

    Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази Навоий вилояти бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

    Марказнинг очилиш маросимида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази директори М.Расулова, вилоят ҳокими ўринбосари М.Мамадиярова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Қ.Ражабов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар томонидан сўнгги йилларда оиласи ва атрофдаги бошқа шахслардан турли кўринишда жабр кўрган инсонларга ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ҳаётга руҳлантириш бўйича кўплаб амалий ишлар олиб борилаётгани, марказлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилаётгани эътироф этилди.

    Марказ биносида психолог хонаси, ижтимоий-мослашув маслаҳатхонаси, ошхона, тикувхона, фитнес, дам олиш хоналари ва 12 ўринга мўлжалланган ётоқхона мавжуд.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates