Шифокорлар аёллар учун самарали консультация ўтказишни ўрганяпти

    Саломатлик 7 сентябр 2023 1006

    45 ёшдан ошган аёлларни қандай самарали кўрикдан ўтказиш ва даволаш мумкин, ва бунинг учун қайси шифокорлар билан биргаликда ҳаракат олиб бориш керак?

    Ушбу саволларга Республика Акушерлик ва гинекология маркази томонидан ташкил этилган семинарлар жавоб изланди.

    Дастлабки шундай ўқув 6 сентябрда пойтахтимизнинг Мирзо -Улуғбек тумани поликлиникаларининг 30 нафар шифокори учун ташки этилган эди. Бир кунлик семинар шакли Тошкент аҳолиси учун хизматлари зарур саналган шифокорларнинг иш ритми бузилмаслиги инобатга олинган ҳолда махсус танланган. Шу билан бирга, кўп сонли тиббиёт ходимларини янги билимлар билан қамраб олиш кўзда тутилган.

    Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИАГИАТМ) шифокорлар билимини доимо ошириб борувчи лойиҳаларни кўплаб амалга ошириб боряпти.

    “Аёл саломатлиги 45+” лойиҳаси жараёнида шифокорлар организмида ушбу даврда ўзгариш рўй бераётган бемор аёлларнинг янги саволлар, ва ҳатто муаммолар билан мурожаат қилган пайтида уларга тиббий маслаҳатлар бериш бўйича замонавий билим олади. Аёлнинг саломатлигида менопауза ўз коррективасини намоён этади. Ва бундай ҳолатда беморга нафақат тўғри маслаҳат бериш керак, шунингдек уни ўз вақтида керакли тор йўналишдаги мутахассисларга йўналтира олиш ҳам керак. Бу масалалар ҳам семинар давомида ўрганилади.

    РИАГИАТМнинг “Аёл саломатлиги 45+” лойиҳаси семинарлари Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида ташкил этилади. Ва бундай семинарларга шифокор -терапевтлар, эндокринологлар, кардиологлар жалб этилади. Улар юрак-қон томиридаги хавфларни, менопауза синдромининг ўзига хос хусусиятларини, ва улар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишни, мурожаат қиладиган аёлларга маслаҳат беришга замонавий ёндашувларини ўрганиб чиқади.

    Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates