Айёр ўғри ўзини манекен қилиб кўрсатиб, савдо марказини ўғирлади

    Польшадаги савдо маркази ёпилиши олдидан ўтказиладган текширув вақтида ўғри айёрлик қилиб манекен ҳолатда қолган.

    Савдо марказидаги бир нечта дўконлар ёпиқлиги туфайли талон-тарож қилган 22 ёшли йигитни полиция ҳибсга олган. Бу ҳақда “FAKT” портали хабар берди. Жиноятчи пойтахтнинг йирик савдо марказларини ўғирлаганликда гумон қилинмоқда.

    Савдо маркази ёпилгунга қадар гумондор шахс дераза ёнида манекен кўринишида қимир этмай туриб, харидорлар ва сотувчиларнинг кетишини кутган. Сўнг заргарлик буюмлари пештахтаси томон йўл олган. У қимматбаҳо кийим-кечак дўконида кийиниб, кассадан тушган пулни ўғирлаган.

    Хавфсизлик хизмати ходими ўғрини видеокузатув камерасида кўриб қолган ва тезда полицияга мурожаат қилган. Жиноятчи қўлга олинган ҳамда унга 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин, деб хабар бермоқда “REGNUM” ахборот агентлиги.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates