Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидаги БАА – Ўзбекистон ўйинидан аввал ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе БАА бош мураббийи учун бу ўйин терма жамоада илк ўйин эканини айтди.
ЖЧ-2026 саралаш боcқичи доирасидаги БАА – Ўзбекистон учрашуви олди матбуот анжуманида миллий жамоамиз бош мураббийи Темур Кападзе ва ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов ҳам иштирок этди.
“Ал Наҳян“ ўйингоҳи матбуот анжумани залида 20 нафардан ортиқ ўзбекистонлик журналистлар ҳам иштирок этди.









