Бадиий публицистика кенгашида йил сарҳисоби

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Бадиий публицистика кенгаши фаолиятининг 2021 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда уюшма вакиллари, кенгаш аъзолари, ёш ижодкорлар, талабалар иштирок этди.

    Йиғилишда кенгаш раиси Аҳмаджон Мелибоев бадиий публицистиканинг бугунги ютуқ ва камчиликлари, жанр хусусиятлари, йил давомида чоп этилган тўпламлар, навбатдаги вазифалар ҳақида маълумот берди.

    Шундан сўнг, “Ишонч” газетаси бош муҳаррири Ҳусан Эрматов, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири Салим Ашурнинг ўтган йил якунлари ва публицистиканинг бугунги долзарб муаммо ва вазифалари хусусидаги маърузалари тингланди, муҳокама қилинди. Ҳисоботда ижодкорларнинг “Халқ сўзи”, “Ҳуррият”, “Ишонч”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Янги Ўзбекистон” каби газеталарда ғоят жиддий, салмоқли публицистик мақолалари чоп этилгани таъкидланди.

    – Ўтган давр мобайнида кенгаш аъзолари нашрларнинг мавзу ва моҳиятига алоҳида эътибор қаратди, – дейди Аҳмаджон Мелибоев. – Навоийлик Салима Холдорова, таниқли адиблар Сотим Аваз, Муҳтарама Улуғованинг публицистик тўпламларини муҳокама қилиниб, уларга тегишли маслаҳатлар берилди. Академик Абдулла Аъзамнинг Алишер Навоий ҳақидаги янги публицистик эссеси “Жаҳон адабиёти” журналида эълон қилинди.

    Шунингдек, ҳисобот йиғилишида “Буюк ўзбек йўли”, “Адабиёт – халқнинг юраги”, “Абдулла Орипов замондошлари хотирасида”, Абдулла Аъзамнинг “Аброрлар ҳайрати”, Сирожиддин Саййиднинг “Элдошларим, дилдошларим”, “Абдураҳим Эркаевнинг “Абдулла Орипов даҳоси”, Илҳом Ғаниевнинг “Рауф Парфи Ўзтурк дунёси”, Абдусаид Кўчимовнинг бадиа ва қиссалардан иборат тўплами, Олим Тошбоевнинг “Ботиндаги бўрон”, Аҳмаджон Мелибоевнинг Эркин Воҳидов публицистикасига бағишланган “Эркин Воҳидовнинг имзоси” номли кўплаб публицистик китоблар нашр этилгани айтиб ўтилди.

    Йиғилишда уюшма аъзоси Ҳаким Сатторий, ЎзМУ магистранти Муслима Омонқулова бадиий публицистикани янада ривожлантириш борасидаги таклифларини ўртага ташлади.

    Йиғилиш сўнггида кенгашнинг 2022 йилдаги фаолиятига оид режалари муҳокама қилинди.

    Шоди Отамурод,

    шоир

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates