Бангкокда мактаб автобусида юз берган ёнғин оқибатида 25 киши ҳаётдан кўз юмди

    Бангкокда мактаб автобусидаги ёнғин туфайли 22 нафар бола, 3 нафар ўқитувчи ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда Thai PBS телеканали хабар берди.

    Аввалроқ ўн киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

    Thai PBS телеканали хабарига кўра, Утхайтхани вилоятидаги мактаблардан бирининг ўқувчилари – 38 нафар бола ва 6 нафар ўқитувчи икки қаватли автобусда Таиланд пойтахтининг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиш учун келишган. Таиланд Ички ишлар вазири Анутхин Чанвиракун 16 нафар бола ва 3 нафар ўқитувчининг транспорт воситасидан эвакуация қилинганини, улардан баъзилари шифохонага олиб кетилганини айтди.

    Гувоҳларнинг айтишича, улар автобуснинг орқа қисмида портлаш содир бўлганини кўрган, шундан сўнг транспорт воситаси аланга ичида қолган. Дастлабки тергов маълумотларига кўра, автобус ғилдирагининг дами чиқиб кетган, оқибатда у металл панжарага урилиб, ёнилғи баки ёниб кетган. Транспорт вазири Сурия Тьингрунгриангкит унинг бўлими табиий газдан мотор ёнилғиси сифатида фойдаланиш хавфсизлиги масаласини кўриб чиқишини айтди. Ёниб кетган автобус суюлтирилган газ воситасида ҳаракатланган, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates