Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг айни дамда бўлиб ўтаётган мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилишича, сайлов кодексининг 69-моддасига мувофиқ сайловда иштирок этувчи партиялар рўйхати аризаларнинг келиб тушиши навбати тартибида марказий матбуотда эълон қилинади.
Шунингдек, сиёсий партиялардан ҳужжатларнинг келиб тушиши навбатига асосан қуйидаги кетма-кетликда сиёсий партиялар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этишга ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилинди:
Унга кўра, Ўзбекистондаги 5 та сиёсий партияларга сайловларда қатнашишга рухсат берилди.
Ўзбекистондаги сиёсий партиялар:
— Либерал-демократик партияси;
— "Миллий тикланиш" демократик партияси;
— Экологик партия;
— Халқ демократик партияси;
— "Адолат" социал демократик партияси.
Қонунчилик палатаси депутатларининг ягона сайлов округи бўйича сайловида сайлов бюллетенига унда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг номи, рамзий белгиси уларнинг сайловда иштирок этиши учун ижозат берилган навбатига мувофиқ кетма-кетликда киритилади.